18.12.2019 06:57
Покистоннинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилинди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Покистон собиқ президенти Первез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. ТАСС хабар қилишича, собиқ президентга нисбатан айбловлар у 2007 йил конституция амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва фавқулодда ҳолат жорий қилиши билан боғлиқ. Унинг ўзи айбини тан олмади ва иш сиёсий тусга эга деб маълум қилди.